Туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалардан бири Хоразм вилоятида амалга оширилмоқда

18.06.2020 12:28

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Дунё бўйлаб тарихий обидаларнинг пахса деворлари тузилишини ўрганиш бўйича илмий лойиҳалар давом этмоқда. Бу гал халқаро лойиҳага Хоразм вилоятининг Боғот туманида жойлашган Қалажиқ-қалъа (Кичик қалъа деган маънони англатади) ёдгорлиги ҳам киритилди.

Обида тарихи эрамиздан олдинги X асрга бориб тақалади. Уч минг йиллик тарихга эга Қалажиқ-қалъа асосан истеҳком вазифасини бажарган. Унинг ёнида Сулаймон қалъаси ҳам жойлашган бўлиб, тарихий манбаларда уларнинг “Эгизак қалъа” деб аталгани келтирилади.

Қалъа атрофида катта кўл бор ва унинг таркибидаги сув шифобахш хусусиятга эга. Кўлнинг таркибидаги унсурлар ?сроилдаги “Ўлик кўл”нинг суви билан таққосланганда,уларнинг фойдалилик хусусияти ўхшаш экани аниқланган. Ҳар йили 4 мингга яқин сайёҳ тарихий ва тиббий саёҳат учун Қалажиқ-қалъага келади.

Эндиликда дам олувчилар учун қулайлик яратиш ва мазкур ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида алоҳида мажмуа ташкил этилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net