Туризмни ривожлантириш институти Буюк Британия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

26.02.2021 10:12

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг туризм йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги касб таълимига бағишлаб ўтказилган халқаро онлайн-ярмаркада ташкил этилган 4 та учрашув натижасида кадрлар тайёрлаш, туризм ва маркетинг йўналишларида ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришга келишиб олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувлар Туризмни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net