Туризм ҳудудларини режалаштиришда Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

18.02.2020 17:41

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштириш ва Туркия тажрибаси» мавзуида амалий семинар ўтказилди. Семинарда  Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг ?нвестициялар ва амалга ошириш Бош бошқармаси мутасаддилари, Туркия Мустақил меъморлар уюшмаси раҳбарияти иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири қўмита манбасига таяниб. 

Тадбирда Ўзбекистоннинг туризм ва инвестицион салоҳиятини  ривожлантириш учун режалаштириш ва концепцион лойиҳаларни тадбиқ этиш ва ушбу соҳада фаолият олиб бораётган туркиялик тадбиркорларга зарур шарт-шароитлар яратилгани таъкидланди. 

Семинар доирасида ялпи сессиялар ўтказилиб, уларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Туристик зоналарни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш департаменти ҳамда  “Қишлоққурилишлойиҳа” институти мутахассислари мамлакатимизда йўлбўйи туризм инфратузилма объектлари лойиҳаларини тақдим этди.  

— Ўзбекистонда маданий, гастрономик, тиббиёт, эко, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар мавжуд, — деди Туркиядан таклиф этилган маслаҳатчи Содиқ Бадак. — Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайёҳлар эътиборини тортишда тематика муҳим аҳамият касб этади. Биз туризм ҳудудларини ривожлантириш учун уларга муайян мавзуларни юклашимиз керак бўлади. Мазкур лойиҳамизда ўзбек халқининг узоқ йиллик тарихи, маданияти, этнографияси, анъана ва қадриятларини ўзида акс эттирувчи тематик туризм шаҳарчаси ғоясини илгари сурдик.

Семинар доирасида Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Тошкент вилоятидаги туризм зоналарида лойиҳалаштирилаётган объектлар жойига бориб ўрганилди. Бу амалга оширилаётган лойиҳалар туркиялик мутахассислар томонидан юксак баҳоланди. 

Тадбир якунига кўра, туркиялик экспертлар билан лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net