Токиода Япония сайёҳлик агентликлари уюшмаси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

15.06.2021 17:25

ТОК?О, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ходимларининг Япония сайёҳлик агентликлари уюшмаси (JATA) раиси ўринбосари, «Nippon Travel Agency» сайёҳлик компанияси махсус маслаҳатчиси Акихиро Хорисака билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш, чартер дастурларини амалга ошириш ҳамда Япония маданият намояндаларининг Ўзбекистонга  сафарини ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Тадбир чоғида Япония томонига мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, эпидемиология вазиятини яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳозирги пайтда юртимизда вазият сезиларли даражада барқарорлашгани, «Uzbekistan. Self travel guaranteed» хавфсиз сайёҳликни таъминлаш бўйича мавжмуавий чора-тадбирлар дастури ҳаётга тадбиқ этилаётгани ҳамда айрим хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳаво қатновлари қайта йўлга қўйилгани ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.  

Акихиро Хорисака сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонга япон сайёҳлари оқими сезиларли даражада ортгани, Марказий Осиё минтақаси японлар учун оммабоп сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиб қолганини таъкидлади.

Учрашув чоғида Япония маданият намояндаларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш ҳамда Япония сайёҳлик агентликлари уюшмасининг ҳар йили ўтказиладиган йиғилишини 2022 йили Самарқанд шаҳрида ташкил этиш  билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Учрашув якунлари бўйича Япония шаҳарларидан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини ташкил этиш масаласини биргаликда ишлаб чиқиш, қўшма маданий тадбирлар уюштириш ҳамда ўзаро қизиқиш уйғотадиган бошқа масалалар юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net