Тожикистон билан туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожланмоқда

14.05.2022 11:46

ДУШАНБЕ, 14 май. /«Дунё» АА/. Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Хўжанд ва Панжикент шаҳарлари бўйлаб уюштирилган инфотурда 30 нафар туроператордан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташкилотчилар томонидан маълум қилинишича, ундан кўзланган асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, янги туроператорларнинг сайёҳлик бозорига кириб келишида янги йўналишларни очиш беришдан иборат бўлди. Шу боис Ўзбекистон делегацияси таркибига Марказий Осиё давлатлари билан иш олиб боришни режалаштирган янги салоҳиятли туроператорлар жалб этилди.

Ушбу инфотур доирасида ташкил этилган форумда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Амирбекзода Ҳабибулло, Сўғд вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Анвар Якубий, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги вакиллари, уюшмалар, тожик ва ўзбек туроператорлари, меҳмонхоналар, санаторий ва шифохоналар раҳбарлари иштирок этди.

Хўжанд ва Панжикент шаҳарларидаги энг нуфузли меҳмонхона ва санаторийларнинг имкониятларини ўрганиш инфотур дастуридан жой олди. Унинг доирасида туроператорларимиз ўн бешта меҳмонхона ва санаторийлар шароитлари ва имкониятлари билан яқиндан танишди.

В2В шаклидаги учрашувлар натижасида эса Ўзбекистон ва Тожикистон туроператорлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисидаги 40 дан ортиқ меморандум имзоланди.

Тожикистондаги Саразм ёдгорлиги, Сўғд тарих музейи туроператорларимизда катта қизиқиш уйғотди. Уларга Марказий Осиё халқларининг тарихи ва урф-одатларини ўзида мужассам этган ва экспонатларга бой бўлган ушбу музейларга саёҳат дастурларини уюштириши учун тегишли маълумотлар тақдим этилди.

?нфотур давомида туроператорларимиз Тожикистон қишлоқларида ҳам бўлиб, қўшни мамлакатнинг гастрономик имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, қисқа ва узоқ муддатли саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўзаро манфаатли шартларда биргаликда уюштиришга келишиб олинди.

?нфотур якунлари бўйича мамлакатимиз туроператорлари томонидан соғломлаштирувчи туризм йўналишида Тожикистонга саёҳатчилар жўнатиш, Ўзбекистонга эса тиббиёт туризми йўналиши бўйича сайёҳлар олиб келиш мақсадида бўлажак ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net