Таиландда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

30.04.2022 09:48

БАНГКОК, 30 май. /«Дунё» АА/. Бангкок шаҳрида Таиланд сайёҳларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилган XI Халқаро тай ипаги мода ҳафталиги доирасида Маданий туризм кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма доирасида ташкил этилган Таиланд ипакларидан тикилган миллий либослар гала-шоусида моделлардан ташқари Таиландда аккредитациядан ўтган 100 дан ортиқ дипломатик ваколатхона раҳбарлари, шу жумладан Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари миллий либосларда шоҳсупага кўтарилди.

Таиланд ипагидан тикилган миллий ўзбек услубидаги дизайнерлик либослари тадбир ташкилотчилари, иштирокчилар ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Кўҳна ?пак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистоннинг кенг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеотасвирлар ҳам тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net