Санкт-Петербург ва Татаристон диний уламолари билан Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

24.12.2020 14:54

ТОШКЕНТ, 24 декабрь. /«Дунё» АА/. Санкт-Петербург ва Татаристон диний уламолари билан Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга доир видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, онлайн-мулоқотда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларидаги Бош консулхоналари, Санкт-Петербург Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Татаристон Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда мамлактимизнинг зиёрат ва спорт туризми имкониятларини тарғиб қилиш, хорижий ва юртимиз тадбиркорларини ўзаро таништириш йўлида ҳамкорлик қилиш борасида сўз юритилди.

Ҳаж ва Умра операторлари ва Ўзбекистондаги туристик ташкилотлар ўртасидаги зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Онлайн-анжуманда мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги бош консули А.Бабаев ҳамда Қозон шаҳридаги бош консули Ф.Насриев томонидан туризм тарғиботи ва шаҳарларимизнинг туристик салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди. 

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот намойиш этилди. Зиёрат туризми йўналишидаги саёҳат пакетлар, турмаҳсулотлар ва хизматлар ҳақида хорижлик ҳамкорларга батафсил маълумот берилди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси Зиёрат тарғиботи гуруҳи ва Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамкорлигидаги ушбу тарғибот ишлари ?ндонезия, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, БАА каби давлатларда ҳам давом эттирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net