Самарқандда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

25.02.2020 10:58

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё АА»/. Самарқанддаги «?пак йўли» туризм халқаро университети ташаббуси билан «Registon-Plaza» меҳмонхонасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ҳудудларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш: назария, амалиёт ва истиқболлар» мавзусидаги конференция Кавказ ва Қозон федерал университети, Сочи давлат ва Хазар университетлари, Арман туризм институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 Анжуманда иштирок этган профессор Десмонд Ви (Германия), Сандип Валия (Ҳиндистон), Танзил Муҳаммад Мултазам (?ндонезия), Пуджа Чоудхари (Ҳиндистон), Бейкен Чизел (Туркия) каби соҳа мутахассислари маърузаларида мамлакатимиз, хусусан, Самарқанд туризм салоҳиятига юқори баҳо берди.  

Конференцияда Самарқанд вилояти ҳокимининг Туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев сўзга чиқиб, вилоятда сайёҳлар оқимини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга тўхталди.

Халқаро анжуман доирасида «?пак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Lovely профессионал университети (Ҳиндистон), Кана университети (Ҳиндистон), Сидоаржо университети (?ндонезия) ва Халқаро ?слом академияси каби олийгоҳлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net