Россиялик блогерлар ўзбек миллий таомларини дунёга танитмоқда

04.02.2020 17:08

АНД?ЖОН, 4 февраль, /«Дунё» АА/ “Summerdays” YouTube-канали юритувчилари - россиялик блогерлар Денис ва Таня Aндижонга саёҳат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Улар гастрономик туризм бўйича блог юритиб, ўз обуначиларини ўзбек ошхонасининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириб боради. Денис ва Таня Aндижон шаҳрига келган кунидаёқ машҳур “андижонча чойхона палови”нинг тайёрланиш жараёнини суратга олди ва ўз каналида жойлаштирди.

Ушбу видеолавҳа аллақачон 180 минг мартадан ортиқ томоша қилинган. Блогерлар бугунгача ?збоскан туманидаги хонадонлардан бирида шавла тайёрлаш, Aндижон туманида “уй оши” тайёрлаш, Шаҳрихон шаҳрида пичоқчи ҳунармандларнинг миллий пичоқ тайёрлаш жараёнлари ҳақидаги видеолавҳаларни YouTube каналларига жойлаштиришди. Видеолавҳалар 540 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.

Сайёҳатчи блогерлар, шунингдек Aндижон шаҳрининг диққатга сазовор масканлари билан танишиш ва улар ҳақида кўрсатув тайёрлашни ҳам режалаштирган.

Маълумот учун: Денис ва Танянинг “Summerdays” YouTube канали обуначилари сони 170 минг нафардан зиёд бўлиб, каналга жойланган видеороликлар 40 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.

Блогерлар аввалроқ Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззахда ҳам бўлиб, обуначиларини мазкур вилоятларнинг ўзига хос таомларини тайёрлаш жараёни билан таништирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net