Қозоғистонда бўлиб ўтган «Сайёҳлик ва саёҳат» 20-халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон ўз стендини намойиш қилди

26.04.2022 11:36

ОЛМА-ОТА, 26 апрель. /«Дунё» АА/. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ва «Orient Mice», «Inter Mice Asia» сайёҳлик компаниялари 20–22 апрель кунлари Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган «Сайёҳлик ва саёҳат» 20-халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу халқаро сайёҳлик анжуманида дунёнинг 18 мамлакатидан, жумладан, Озарбайжон, Беларусь, Германия, Грузия, Ҳиндистон, ?ндонезия, ?талия, ?спания, Қозоғистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Словения, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, Корея Республикаси, Япониядан 200 дан ортиқ компания ўз экспозицияси билан иштирок этди.

Ўзбекистон стенди билан 5 минг киши танишди. Уларнинг аксарияти сайёҳлик соҳасида ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва мавжуд алоқаларни ривожлантириш имкониятлари билан қизиқишди.  Музокаралар якунлари бўйича турли йўналишларни қамраб олган халқаро шартнома ва битимларнинг катта тўплами имзоланди.

Эслатиб ўтамиз:  мазкур Қозоғистон халқаро сайёҳлик кўргазмаси 2000 йилдан буён ўтказиб келинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net