Португалия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликнинг ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди

31.07.2020 12:35

Л?ССАБОН, 31 июль. /«Дунё» АА /. Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев «Turismo de Portugal» агентлиги раиси ўринбосари Филип Силва, Лиссабон меҳмонхона бизнеси ва туризм мактаби директори Ана Мореира билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда ҳамкор томонга Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг асосий қоидалари тўғрисида маълумот берилди.

Португалия томони Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими «Uzbekistan. Safe travel Guaranteed» (Ўзбекистонда хавфсиз саёҳат кафолатланган)га юқори баҳо берди.

Хусусан, Филип Силва ушбу қийин давр янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва инқироздан кейинги даврга тайёргарлик кўриш учун ўзига хос пайт эканини таъкидлади. У Португалияда сайёҳларнинг ишончини сақлаш, пандемия пайтида улар хавфсизлигини таъминлаш учун фаол фойдаланиладиган «Turismo de Portugal» тажрибаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг туристик муассасалар, соҳа мутахассислари учун тегишли тавсиялари билан ўртоқлашди. Маълум имтиёзлар бериш орқали ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тавсияларини берди.

«Turismo de Portugal» вакили сайёҳлик соҳасида Португалия – Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболлари ҳақида гапириб, икки мамлакатнинг фойдаланилмаган улкан имкониятлари борлигини қайд этди. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг туризм саноатини ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Лиссабон меҳмонхона бизнеси ва туризм мактаби директори Ана Мореира талабалар алмашинувини йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Унинг сўзларига кўра, мактабнинг амалий машғулотлари ўз меҳмонхонаси – «Hotel da Estrela»да ўтказилади. У ерда ишлаш ва амалиёт ўташ учун барча шароит яратилган. Шу билан бирга, битирувчиларнинг 90 фоизи ўқишни тугатгандан сўнг уч ойда иш топа олади. Бундан ташқари, мактаб веб-сайтида инглиз тилида бепул қисқа муддатли курслар ташкил этилган. Унда ўзбекистонликлар ҳам қатнашишлари мумкин.

Музокараларда туризм соҳасида мутахассислар ҳамкорлигининг аниқ йўналишларини белгилаш, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, мамлакатимизнинг туризм йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари билан португалиялик шериклар ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланиши бўйича учрашув ўтказишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net