Покистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

17.07.2021 09:53

ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги билан Покистон ҳукуматининг минтақалараро мувофиқлаштириш вазирлиги ўртасида Туризм масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига асосланиб.

Мазкур ҳужжат иккала мамлакат ўртасида туристик алмашинувни  ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш, туризм индустрияси вакилларининг тўғридан–тўғри мулоқотини кенгайтириш, ўзаро инфо-турлар ташкил этиш, кадрлар  тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, туризмнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net