Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари ва Буюк Британия Давлат вазири халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ма

15.09.2021 13:10

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча  Жанубий Осиё ва Буюк Британия Ҳамдўстлиги ишлари бўйича Давлат вазири Лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси манбасига кўра, Буюк Британия Давлат вазири Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ўтган беш йил мобайнида эришилган натижаларни юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон пандемия шароитида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишга муваффақ бўлган саноқли давлатлардан бирига айланди. Давлат бошқаруви тизими самарадорлиги ошмоқда, гендер тенглик мустаҳкамланмоқда, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва таъсири кучаймоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Парламентлараро алоқалар соҳасида, шунингдек, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, таълим ва бошқа соҳаларда муносабатлар фаоллашди.

Томонлар 2020 йилда тасдиқланган «Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш мақсадида самарали бошқарув» Ўзбекистонга ёрдам дастури ижросини кўриб чиқдилар. Дастур меҳнат, солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштиришга, давлат корхоналари ва давлат харидларини бошқариш соҳасида самарадорликни оширишга, яшил иқтисодиётни, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини кенгайтиришга қаратилган.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, шунингдек, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият ва бу мамлакатдаги кейинги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net