Мисрлик сайёҳлар ўртасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда

25.04.2022 11:35

ҚОҲ?РА, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш самаралари, ўлкамизнинг сайёҳлик марказларида хорижий меҳмонларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар том маънода Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Буни бир юз уч миллион аҳолига эга Миср мисолида ҳам кўриш мумкин.

- Бизнинг сайёҳлик компаниямиз қарийб 40 йилдан буён Миср бозорида фаолият юритади, дейди Миср Араб Республикасидаги «Тутанҳамон» туристик компанияси раҳбари Тамер Вахба. – Компаниямиз ўзининг доимий мижозларига эга, асосан, АҚШ ҳамда Европа мамлакатларига сайёҳлик ва круиз саёҳатларини ташкил этиш билан шуғулланамиз. Пандемиядан кейин компаниямиз туристик йўналишларини диверсификация қилиш борасида олиб борган саъй-ҳаракатлар доирасида бизнинг нигоҳимиз катта сайёҳлик салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистонга тушди. Амин бўлдикки, Ўзбекистонда бир сайёҳнинг том маънода мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча имкониятлар мавжуд, хусусан тарихий ёдгорликлар билан ҳамоҳанг тарзда замонавий шаҳарсозлик тизими ҳам мавжуд. Шу билан бирга, ҳар фаслда ўзгача жилваланадиган Ўзбекистоннинг табиати, хусусан, маҳобатли тоғларию яшил масканлари бизнинг мижозларни ҳам ўзига жалб этмоқда.

Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизнинг дебочаси сифатида, компаниямиз жорий йил май ойида бир гуруҳ сайёҳларни Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда. Менинг ўзим ҳам бу гуруҳ раҳбари сифатида жозибадор Ўзбекистонга бориш ва ўзбекларнинг бетакрор юртини ўзим учун қайта кашф қилишни мўлжаллаётирман. Келажакда яқиндан ҳамкорлик ўрнатилишидан умидворман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net