Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири Самарқанддаги “?пак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчилари

07.07.2022 18:42

КУАЛА-ЛУМПУР, 6 июль. /«Дунё» АА/. Самарқанд шаҳридаги "?пак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчи талабаларига Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири Ненси Шукри ўз табрикномасини йўллади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

– Малайзия ва Ўзбекистон узоқ йиллик бағрикенглик ва меҳмондўстлик анъаналарига асосланган мустаҳкам тарихий ва маданий алоқаларга эга, - деди вазир ўз табригида. - Бугунги кунда туризм ва маданият дўст мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари ҳисобланади.

Самарқанд шаҳридаги "?пак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетини муҳим воқеа – олий билим юртининг биринчи қалдирғочлари бўлмиш ёш мутахассисларнинг катта ҳаётга қадам ташлаётгани билан табриклайман.

Азиз битирувчилар, сиз мамлакатингиз ва Марказий Осиёнинг меҳмондўстлик соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишингизга ишонаман. Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм алоқаларини биргаликда жадаллаштирайлик!

Ўзбекистондаги барча дўст ва ҳамкорларимизга янги муваффақиятлар тилайман!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net