Малайзия ОАВ Шарқ ва Ғарб сармоядорларини жалб қилиш мақсадида очилган Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-руми ҳақида

25.08.2022 10:00

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 август. /“Дунё” АА/. Малайзиянинг  «The New Straits Times»  газетаси саҳифасида “Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси “Alpha Group” компанияси кўмагида Шарқ ва Ғарб инвесторларини жалб қилмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон элчихонаси Малайзиянинг “Alpha Group” компанияси билан ҳамкорликда Шарқ ва Ғарб сармоядорларини жалб қилиш мақсадида ўзбек маҳсулотлари шоу-румини ишга туширди, деб ёзади нашр. Шоу-румда Марказий Осиёнинг мазкур  давлатида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, автомобилсозлик, юқори технологиялар, тўқимачилик ва таълим соҳаларидаги мавжуд имкониятлар намойиш этилмоқда”.

Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистон Малайзия билан савдода экспорт кўрсаткичлари бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди.  Экспорт таркиби кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик маҳсулотлари ва хизматларидан иборат. “Ўз навбатида, Ўзбекистонга палма ёғи, каучук, нефт-газ ва кимё маҳсулотлари, шунингдек, асбоб-ускуналар, ва мебель ишлаб чиқариш линиялари импорт қилинади”, деб ёзади нашр.

Муаллиф шоу-румни очишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон имкониятлари, жумладан, туризм, сармоя ва хизмат кўрсатишга оид имкониятлар билан Малайзия ишбилармонларининг хабардорлигини ошириш билан изоҳланиши алоҳида қайд этилган.

«The New Straits Times» газетаси 1845 йили Малайзиянинг инглиз тилида чоп этиладиган ягона нашри сифатида ташкил этилган. Унинг кундалик адади 200 минг нусхадан иборат. Бундан ташқари, газетанинг 5 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган веб-саҳифаси ҳам мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net