ТОШКЕНТ, 5 февраль, /«Дунё АА»/. Саёҳат қилишга тобора ошаётган қизиқиш, сайёҳлар оқимида мусулмон мамлакатлар вакилларининг улуши сезиларли ошаётганини эътиборга олган ҳолда ҳамда “ҳалол туризм”ни ривожлантириш ва унинг салоҳиятини юксалтириш мақсадида, ?слом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) томонидан "OIC/SMIIC 9:2019, Halal Tourism Services – General Requirements" стандарти қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу стандарт SMIICнинг Туризм ва туризмга оид масалалар техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
?слом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари орасида Global Muslim Travel Index 2019 рейтингига асосан Ўзбекистон зиёрат туризми бўйича дунёдаги кучлик 10 таликдан ўрин олган.