Жанубий Корея буддачилари Ўзбекистондаги буддавийлик меросини зиёрат қилишга қизиқиш билдирмоқда

26.02.2021 10:12

СЕУЛ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг Сеулдаги  элчихонаси томонидан Жанубий Кореянинг «Чогье» буддачилар ташкилоти ва буддачиларнинг чет элга саёҳатларини ташкиллаштиришга ихтисослашган «Anytime Tour» сайёҳлик компанияси директори билан «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Жанубий кореялик буддачиларнинг Сурхондарё вилояти ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида жойлашган тарихий обидаларига саёҳатларини ташкил масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Жанубий Корея вакилларига Ўзбекистондаги буддавийлик мероси, уни асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, мамлакатимизда бугунги кунда хорижлик сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Республикамиз сайёҳлик компаниялари томонидан ишлаб чиқилган турпакетлар мисолида Жанубий Корея буддачиларини юртимизга жалб қилиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

«Давра суҳбати»да, шунингдек, Ўзбекистон музейлари, жумладан, Термиз археологик музейида сақланаётган буддавийлик динига оид тарихий топилмалар ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимот материаллари ва видеофильмлар намойиш этилди.

Эпидемиологик вазият яхшиланганидан сўнг, Корея Республикаси буддачиларининг юртимизга саёҳатларини йўлга қўйиш учун икки давлат туроператорлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Айни шу мақсадда элчихона ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида икки мамлакатнинг буддизм йўналишидаги саёҳатларга ихтисослашган турфирмалари иштирокида онлайн-конференция ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net