?сроилдаги халқаро туристик кўргазмада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди

13.02.2020 14:23

ТЕЛЬ-АВ?В, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Тель-Авив (?сроил)да 11-12 февраль кунлари Ўрта ер денгизи халқаро туристик кўргазмаси – “IMTM – 2020” бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган миллий павильон ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“IMTM – 2020” – Ўрта ер денгизи ҳудудида ўтказиладиган йирик сайёҳлик кўргазмаларидан. Тадбир ?сроил Туризм вазирлиги, Меҳмонхоналар, Сайёҳлик агентликлари ва ?сроил туроператорлари уюшмалари ҳамкорлигида ташкил этиб келинади. Бу йилги тадбирга дунёнинг 60 га яқин давлатидан 1 минг 900 иштирокчи ва 26 минг 800 нафардан зиёд меҳмон қатнашди.

Халқаро тадбирда Ўзбекистоннинг ?сроилдаги элчихонаси кўмагида «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти ва «Zamin Travel» сайёҳлик компанияси иштирок этди.

Миллий стендда юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига оид маълумотлар берилди, амалий санъат намуналари тақдим этилди. ?штирокчиларга оммабоп йўналишлар, сайёҳлик турлари, инфратузилма, виза тартиби ва ушбу соҳадаги ислоҳотлар ҳақидаги материаллар тарқатилди.

Кўргазмада ўзбекистонлик санъаткорларнинг ижодий чиқишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, “IMTM – 2020” доирасида хорижий сайёҳлик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net