?сроил элчиси билан пандемия шароитида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

17.06.2020 12:27

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ?сроил Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Учрашувда ?сроил элчисига мамлакатимизда президентимиз ва ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳамда унинг миллий иқтисодиётимизнинг турли секторларига таъсирини юмшатишга доир амалга оширилаётган вазифалар ҳамда қабул қилинаётган қарорлар моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган туризм соҳаси субъектларини манзилли қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, ?сроил томони сайёҳлар санитар-эпидемиологик хавфсизлиги учун жорий этилган янги «Uzbekistan. Safe travel Guaranteed» тизими билан таништирилди. Янги тизимнинг асосий мақсади ташриф давомида сайёҳлар хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга йўналтирилгани қайд этилди. Азиз Абдуҳакимов мазкур тизим замонавий тиббиёт ва санитария муаммоларига ечим топган, эпидемиология асосчиси, биринчи бўлиб пандемияга қарши карантин режимини татбиқ қилган улуғ аллома ва табиб Абу Али ибн Сино таълимотига асосланишини қайд этди.

Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистон жорий йилнинг 15 июнидан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган мамлакатлар билан авиақатновларни тиклаётгани маълум қилинди.

Таъкидлаш жоиз, ?сроил санитар-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар гуруҳига киради. Шундай экан, ?сроил давлатидан мамлакатимизга “яшил рейслар” йўлга қўйилиб, уларнинг фуқаролари Ўзбекистонга ташриф доирасида карантинга олинмайди.

Эдуард Шапира, ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбариятининг ?сроил давлати ва сайёҳларига бўлган самимий муносабат учун миннатдорлик билдирди. Элчи ўз мамлакатида 2018 йилнинг февралидан бошлаб, биринчилар қаторида ?сроил фуқаролари учун Ўзбекистонга киришнинг визасиз тартиби жорий қилингани юқори баҳолашини эътироф этди. Қайд этиш лозим, бу Ўзбекистонга ташриф буюрувчи исроиллик сайёҳлар сонининг сезиларли ортишига олиб келган. Э.Шапиранинг сўзларига кўра, ?сроил элчихонаси пандемияга қадар бўлган даврдаги туристик оқим кўрсаткичларини тиклаш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр.

Эдуард Шапира ?сроилнинг Туризм вазирлиги ҳамда элчихонаси Ўзбекистон исроиллик сайёҳларни қабул қилувчи биринчи мамлакатлар қаторида бўлиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

Дипломат 25 июнь куни Тошкентдан Тель-Авивга биринчи рейсни ташкиллаштиришда кўмак кўрсатишни сўради. Ўзбекистон томони ушбу масалани қисқа фурсатда кўриб чиқиб, мамлакатимизга сайёҳ сифатида келишни режалаштирган ?сроил фуқаролари учун тижорий асосида «Тель-Авив – Тошкент» йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net