?шонч телефони маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишга кўмаклашади

06.05.2022 11:32

ТОШКЕНТ, 6 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишга йўналтирилган ?шонч телефони ишга туширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш мақсадида ?шонч телефони ишга туширилди.

Энди мамлакатимиз фуқаролари ва юртимиз меҳмонлари бирор бир обидага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга бўлаётган хавфни сезган ҳолатда,  +(71) 200 01 18 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Маданий меросни асраш жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини ёдга солган ҳолда юртдошларимиз кўҳна ва бой меросга зиён етказилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этишда кўмакдош бўлишга даъват этилган.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net