Ҳиндистонда Ўзбек миллий таомлари фестивали – “Uzbek Food Festival” очилди

13.02.2020 14:24

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё» АА/. Ҳиндистонда ўтказилаётган «Surajkund Mela» фестивали доирасида Ўзбек миллий таомлари фестивали – “Uzbek Food Festival”нинг очилиш маросими бўлиб ўтяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фестивал очилиш маросимида Ҳиндистондаги етакчи туристик компания, меҳмонхона ва ресторанлар, хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Учрашувларда Ҳиндистонда ўзбек миллий таомлари ошхоналари сонини кўпайтириш, миллий таомларимизни ушбу давлат ресторанлари таомномаси рўйхатига киритиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ҳиндистондаги “The Societe” ресторани директори Правен Наййарнинг қайд этишича, мазали ўзбек таомлари фестиваль меҳмонларига манзур бўлмоқда. Шу боис у ўзбек миллий овқатларини ўз таомномасига киритишга тайёр.

Айни дамда Бухоро вилоятидан ошпазлар Бобур Саматов, Бобур Турдиев, Манучеҳр Саидов ва Санжар Мусинов ҳиндистонлик ҳамкасбларига ўзбек таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказяпти.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net