Греция туризмда кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик таклиф қилмоқда

19.08.2020 18:01

АФ?НА, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Афинадаги Бош консуллиги вакиллари «Kanoulas Travel» сайёҳлик компанияси бош директори Никос Канулас билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув давомида томонлар туризм соҳасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, шу жумладан, Ўзбекистоннинг туризм соҳаси учун малакали кадрларни биргаликда тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.

Таъкидлаш жоиз, 1993 йилда ташкил этилган «Kanoulas Travel» ?он оролларидаги энг йирик сайёҳлик компанияси ҳисобланади. У ҳар йили тахминан 25 минг сайёҳга хизмат қилади ва Крит оролидаги “TUI Group”нинг расмий вакили ҳисобланади. Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ороллардаги 200 дан ортиқ меҳмонхона билан ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, Грециянинг ушбу компанияси МДҲ мамлакатлари, Болгария, Сербия, Полmша, Руминия, Япония ва сайёҳлик кемаларида саёҳат қиладиган меҳмонларни қабул қилишга ихтисослашган.

Музокаралар натижасида Ўзбекистоннинг туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи олий ўқув юртлари, жумладан, Самарқанд шаҳридаги ?пак йўли туризм халқаро университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

Хусусан, «Kanoulas Travel» сайёҳлик мавсумида талабалар учун ҳар йили ўз компаниясида малака оширишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Никос Кануласнинг сўзларига кўра, ушбу масала Ўзбекистон томони томонидан ижобий ҳал этилса, талабалар минтақадаги энг жадал ривожланаётган сайёҳлик компанияларидан бирида малака ошириш имкониятига эга бўлади. Амалиёт давомида улар туризм соҳасида юқори халқаро талабларга жавоб берадиган иш тажрибасига эга бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net