Эрон матбуотида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақида мақола чоп этилди

14.05.2022 11:47

ТЕҲРОН, 14 май. /«Дунё» АА/. Эроннинг  «Asia News» газетасида «Ўзбекистон Эрондан сайёҳлар қабул қилишга тайёр» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақола мамлакатимиз элчиси Баҳодир Абдуллаевнинг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) томонидан Сари шаҳрини туризм пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган тадбирда, шунингдек, ?ҲТнинг доимий вакиллари кенгашининг 264-йиғилишида сўзлаган нутқлари асосида тайёрланган.

Форс газетасида таъкидланганидек, туризм турли давлатлар иқтисодиётининг интеграциялашувида ва халқлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. «Сайёҳлик ўзининг улкан салоҳияти билан минтақавий ривожланишнинг кучли воситасига айланиши мумкин, чунки у иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантиради ва бандликка ижобий таъсир кўрсатади, - деб қайд этилади мақолада. - Туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида ?ҲТ барча аъзо мамлакатларга «Туризм соҳасидаги COVID-19 пандемиясининг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси»ни ишлаб чиқди ва тақдим этди. Унда минтақавий сиёсат ва туризм соҳасини тиклаш бўйича ҳаракатлар таҳлил қилинган».

Мақолада, шунингдек,  ?ҲТга раислик қилаётган Ўзбекистон сайёҳлар оқими ҳажмини тиклашга алоҳида эътибор қаратиб, зиёрат туризмини ривожлантириш ва авиақатновлар географиясини кенгайтириш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўришни таклиф этаётганини қайд этган. «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён туризм соҳаси мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларидан бирига айланди, - дейилади нашрда. - Сўнгги йилларда туризм соҳасини тартибга солувчи кўплаб қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, соҳанинг янада тараққий этиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратилди. Қисқа вақт ичида туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, Ўзбекистонга сайёҳларни фаол жалб этиш учун турли профилдаги туристик маҳсулотларни диверцификация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди».

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net