“Дунё” ахборот агентлиги Ўзбекистон ислом муқаддас қадамжолари ҳақида туркум видеороликлар тайёрламоқда

23.01.2021 13:22

ТОШКЕНТ, 23 январь. /“Дунё” АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида изчил ривожлантирилмоқда. Мазкур тармоқ тараққиёти учун қонунчилик асослари такомиллаштирилмоқда, давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари асосида ушбу йўналишдаги шароитлар кенгайтирилмоқда.

Зиёрат туризми – тармоқнинг энг катта ва истиқболли манбаларидан биридир. Мамлакатимизда ?слом ва бошқа динларга оид кўплаб зиёратгоҳ ва ёдгорликлар бор.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги мамлакатимизнинг ?слом муқаддас қадамжоларига бағишлаб туркум тақдимот видеороликлари тайёрламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда суратга олинаётган ушбу туркумнинг биринчи мавзуси пойтахтимиздаги “Ҳазрати ?мом” мажмуасида сақланаётган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафига бағишланди.

Агентлигимиз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net