УРГАНЧ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Урганч шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон – Қозоғистон II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида туризм соҳаси вакиллари музокаралар олиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жумладан, Қозоғистоннинг Мангистау вилояти Актау шаҳридаги «Rixos» меҳмонхонаси менежери Серик ?сагалиев ва Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари меҳмонхона бошқаруви ҳамда туристик хизмат кўрсатиш йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқди.
Шунингдек, Актау шаҳрида Хоразм вилояти туризм соҳаси вакиллари малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик ўрганилди.