ТОШКЕНТ, 30 январь. /Дунё АА/. Ўзбекистон Гастрономик туризм ассоциацияси раҳбари Гулноза Одилова Туркияга ташрифи доирасида Турк дунёси ҳокимликлари бирлиги ассоциациясига ташриф буюриб, ташкилот бош котиби Фаҳри Солак билан учрашди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизматига асосланиб, «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, учрашувда Туркияда "Ўзбекистон маданияти ҳафталиги"ни ўтказиш, мамлакатларимиз гастрономик туризми салоҳиятини ошириш, маданий-тарихий меросимизни кенг тарғиб қилишга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.