БУХОРО, 26 май. /«ֿДунё» АА/. Бухоро давлат университети ?ндонезиянинг Гунадарма университети билан ҳамкорликда “Глобал тушунчалар: Ўзбекистонда рақамли туризм” (“Global Insights: Digital Tourism in Uzbekistan”) мавзуида халқаро интерактив онлайн-вебинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати манбасига асосланиб.
Онлайн-семинарда Бухоро давлат университетида қўшма дастур доирасида таҳсил олаётган магистратура босқичи талабалари Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятининг тақдимотини ўтказди.
Шунингдек, Гунадарма университети ректори профессор М.Маргиантининг соҳага оид маърузаси тингланди.
Веб-анжуман доирасида бухоролик ва индонезиялик мутахассислар ўзаро тажриба алмашди.