Бухорода Халқаро ёшлар туризм форуми бўлиб ўтди

12.12.2020 10:35

БУХОРО, 12 декабрь. /«Дунё» АА/. 10-11 декабрь кунлари  Бухорода  I Халқаро ёшлар туризм форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти хабарига кўра, «Sahid Zarafshon» меҳмонхонасида ўтказилган онлайн халқаро форум Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан ташкил этилди.

Лойиҳанинг мақсади маҳаллий ва хорижий талаба, мутахассисларнинг юқори салоҳиятли илмий ишланмаларини, стартап лойиҳаларини аниқлаб, ҳаётга тадбиқ этиш ва туризм соҳасида етук кадрларни етиштиришдан иборат.  

Форумда мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисидаги тақдимот бўлиб ўтди.  

Халқаро форум дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатига тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Унда Франция, Сингапур, Қозоғистон, ?ндонезия, Малайзия вакиллари чиқишлари ва бошқа хорижий мамлакатлардаги иқтидорли ёшларнинг тақдимотлари ўтказилди.  

Анжуманда Франциянинг меҳмонхоналар бизнесига ихтисослашган Vatel университети вакиллари ва Ўзбекистонда аллақачон ўз имкониятларини намойиш этган таниқли сингапурлик ишбилармон Руди Фанг каби хорижий делегат аъзолари ҳам онлайн тарзда қатнашди.  

?штирокчилар пандемия даврида туризмнинг айрим турларини ривожлантириш  ҳақида суҳбатлашди. Оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқалар ўрнатган ҳолда стартапларни тақдим этиб, уларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.  

?кки кун давом этадиган форумда Бухоро давлат университети ва «?пак йўли» халқаро туризм университети ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади.  

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net