Бухорода I Халқаро ёшлар туризм форуми ўтказилади

30.11.2020 17:20

БУХОРО, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 10-11декабрь кунлари Бухоро шаҳрида I Халқаро ёшлар туризм форуми ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳа ташаббускори Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментига кўра, онлайн-форумда 20 дан ортиқ хорижий делегат иштирок этади.

Тадбирни ташкил қилишдан мақсад маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва талабаларнинг юқори салоҳиятли илмий ишланмалари, start-up лойиҳаларини аниқлаб, ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда туризм соҳасида етук кадрларни етиштиришга кўмаклашишдан иборат.

Форумда соҳанинг етакчи мутахассислари ўз тажрибаларига оид тақдимотлар ўтказади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net