«Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари» йўналиши бўйлаб транспорт қатнови йўлга қўйилади

20.08.2020 10:47

БУХОРО, 20 август. /«Дунё» АА/. Бухоро шаҳри Газли шоссеси йўли ёқасида жойлашган «Шарқ” Бош бекатидан 22 август соат 09.00 дан бошлаб карантин талаб ва санитария-гигиена меъёрларига амал қилган ҳолда «Бухоро шаҳри - Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур йўналишда «ARK TRAVEL» масъулияти чекланган жамияти корхонасининг замонавий автобус ва микроавтобуслари хизмат кўрсатади.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш баёнининг «Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари» йўналишида транспорт қатновини йўлга қўйиш тўғрисида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда хорижий сайёҳлар ва юртимиз аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net