Бўстонлиқ туманида янги дам олиш маскани очилди

01.01.2021 13:08

ТОШКЕНТ, 1 январь. /«Дунё» АА/. Янги йил байрами кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида “Seven Tree” дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра,  «Seven Tree» лойиҳасининг умумий қиймати 27 миллиард сўм бўлиб, унинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 150 янги иш ўрни яратилди. Ушбу маскан қисқа муддатда барпо этилиб, Тошкент вилоятидаги йирик туристик мажмуалари қаторига киради ҳамда маҳаллий вa хорижий сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади. 

Бўстонлиқ туманининг туристик манзилларига нисбатан маҳаллий ва хорижий сармоядорларнинг қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. Масъуллар томонидан тадбиркорларнинг энг сара лойиҳалари танлаб олиниб, амалга оширилмоқда. Ўзига хос услубда яратилган янги объект ҳудудида 10 та ўтов, 14 уйча, бассейн, турк саунаси, бильярд ва теннис зали ҳамда 100 ўринли кафе мавжуд. 

Таъкидлаш жоизки, «Seven Tree» дам олиш масканининг ишга туширилиши нафақат Тошкент вилояти, балки республикамизга ташриф буюраётган сайёҳлар вa маҳаллий аҳолининг бўш вақтини унумли ўтказиш учун айни муддаодир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net