Бугун ?сроил туризм вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бошланади

16.05.2022 10:06

ТОШКЕНТ, 16 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон таклифига биноан бугун мамлакатимизга ?сроил туризм вазири, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ?сроил-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Йоэль Развозов ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ташриф давомида 16-19 май кунлари ?сроил делегацияси Тошкентда Ташқи ишлар, ?нвестициялар ва ташқи савдо, Туризм ва маданий мерос, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Коммунал хўжалиги, ?нновацион ривожланиш вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказади.

?кки томонлама кун тартиби доирасида турли соҳалардаги амалий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.

Сурат ?сроил Туризм вазирлиги томонидан тақдим этилди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net