Бельгия сайёҳлик компанияси раҳбари билан пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистонга туристлар сонини ошириш масалалари муҳокама қилинди

15.09.2021 13:11

БРЮССЕЛЬ, 15 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонасида «Buscardini Communications» компанияси директори, «Travel Tomorrow» информацион портали бош муҳаррири А.Бускардини билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда малакатимизга келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш, пандемиядан сўнг ҳамкорликда халқаро туризм ярмаркаларида қатнашиш,  «Travel Tomorrow» информацион порталида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган мақолалар, видеороликлар эълон қилиш масалалари муҳокама қилинди.  

  Бельгия томони мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёв раҳбарлигига сўнгги беш йилда эришилган ютуқлар, хусусан туризм соҳасини ривожлантириш, ушбу соҳага инвестиция киритаётган хорижий сармоядорларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

Бундан ташқари, жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ҳақида батафсил маълумот берилди. А.Бускардинининг  хорижий оммавий ахборот воситаларининг вакили сифатида Ўзбекистонда Президенти сайловида қатнашиши хусусида фикр алмашилди.

Хорижий ҳамкор охирги беш йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистонда нафақат туризм йўналишида, балки бошқа соҳаларда ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини юқори баҳолади. У  элчихона, республикадаги масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканлигини билдирди.

- Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун компаниямиз билан биргаликда бор имкониятларни ишга соламиз, - деди А.Бускардини. -  Хусусан, охирги икки йиллик иқтисодий инқироз туризм индустриясида ҳам катта талофотлар келтиришига қарамасдан, 2022 йилдан сўнг ушбу соҳада ўзгаришлар бўлиши ва кейинги икки-уч йилликда аввалги ҳолатга қайтиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан, 2022-2023 йилларда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни режалаштириб олиш, аниқ келишувларга эришишимиз муҳим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net