БАА авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтирада

21.05.2021 14:20

ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Транспорт вазирлигида БАА авиация маъмурияти вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Парвозлар частотасини кўпайтириш, янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш  хусусида фикр алмашилди.

?кки мамлакат авиация маъмурияти вакиллари маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришди:

-«Fly Dubai» авиакомпанияси Дубай – Тошкент – Дубай йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 5 тадан 6 та рейсга оширади;

-«Air Arabia PJSC» авиакомпанияси Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 2 тадан 3 та рейсга кўпайтиради;

-«Air Arabia Abu Dhabi» авиакомпанияси эса Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 2 тадан 4 та рейсга қадар кўпайтиради.

Шунингдек, «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпаниясига Бухоро ва Урганч шаҳарларига парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш борасида келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net