АЭХА раҳбари Рафаэль Гросси: Агентлик Ўзбекистонда ядро инфратузилмасини ривожлантириш ва ядро технологияларини жорий этишда барча зару

27.09.2021 17:24

ВЕНА, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегациясининг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош конференциясида иштироки доирасида «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов Австрия пойтахтида АЭХА бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Рафаэль Гросси 2021 йил мобайнидаги икки томонлама ҳамкорликнинг фаол динамикасига юқори баҳо берди. Унинг қайд этишича, мамлакатда АЭХА мутахассислари иштирокида қатор миллий семинар ва учрашувлар ташкил этилгани шундан далолат беради. Шу ўринда Агентлик эксперт миссияси республика ядро инфратузилмасини шарҳлагани ташкилотнинг сўнгги пайтлардаги йирик тадбири бўлгани таъкидланди.

Бош директор АЭХА идораларининг республика ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақида яхши маълумотга эга эканини маълум қилди. Унинг айтишига қараганда, Ўзбекистон ўз ядро энергетика тизимини яратишга ҳаракат қилаётган мамлакат сифатида Агентлик эътиборида турибди. Шу боис ташкилот ядро инфратузилмасини ривожлантириш ва халқ хўжалигининг турли тармоқларига ядро технологияларини жорий этишда Ўзбекистонга кўмак бериш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.

Агентлик раҳбари Ўзбекистоннинг ядро саноатида инсон салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам ижобий баҳолади. Ўзбекистонда ядро ва муҳандислик физикаси соҳасида янги ўқув юртларини ташкил этиш, ўзбек мутахассисларининг турли мамлакатларда таълим олиши, амалий тажриба орттириши борасидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон онкологик касалликларни даволаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйгани, унинг доирасида АЭХА кўмагида Тошкент, Бухоро ва Наманган шаҳарларидаги клиникаларга замонавий ускуналар етказиб берилгани эътирооф этилди. Рафаэль Гросси Агентлик ?слом тараққиёт банки маблағларини республикага жалб этишни режалаштираётгани, бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net