2020 йилда Ўзбекистонга хориждан 1,5 миллион киши туристик мақсадда келган

27.01.2021 11:31

ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. 2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсатгич 2019 йилга нисбатан 77,7 фоизга камайган. 

Шунингдек, 2020 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида хорижга йўл олган. Бу натижа ҳам 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.

Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари аҳолиси  ҳисобига тўғри келади.

Хусусан, Қирғизистондан 508 минг киши, Қозоғистондан  424,1 минг киши, Тожикистондан 337,5 минг киши  Россиядан 81,6 минг киши,  Туркманистондан 60,6 минг киши, Озарбайжондан 2,2 минг киши ва Беларусдан 1,6 минг киши  юртимизга келган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net