Япониялик кузатувчи: Эртага номзодлар томонидан келгуси беш йилликда Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича таклиф этилган стр

 

23.10.2021 14:35

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун юртимизга келган япониялик халқаро кузатувчи сайловга кўрилган тайёргарлик ишлари ва сўнгги йилларда Ўзбекистонда эришилган ютуқлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Тецужи Taнака, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор:

- Ўзбекистон улкан ислоҳотларни амалга оширди. Биринчидан, у жамиятни модернизация қилиш ва эркинлаштиришни назарда тутади.  ?ккинчидан, узоқ йиллар давомида турли муаммолар сабабли алоқалар қарийб узилиш даражасига бориб қолган қўшни мамлакатлар - Қирғизистон ва Тожикистон билан яхши қўшничилик муносабатлари мустаҳкамланди. Буни халқаро ҳамжамият ҳам эътироф этмоқда.

Мен Орол муаммосига бағишланган конференцияларда кўп маротаба иштирок этганман. Ва айтишим мумкинки, Ўзбекистон Марказий Осиёда энг долзарб масала - сув муаммосини ҳал қилиш бўйича қатор  таклифларни илгари сурмоқда. Орол денгизи инқирозини ҳал қилиш масаласига ҳам қўшиламан.

Бугун мамлакатингизга Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида келдим. Сайлов тизимини либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида жуда кўп ўзгаришлар юз берди. Масалан, сайлов жараёнида турли партияларнинг номзодлари иштирок этмоқда. Уларнинг мамлакат тараққиётига оид дастурлари сайлов кампанияси давомида халққа тақдим этилди.  

Эртага номзодлар томонидан келгуси беш йилликда Ўзбекистонни ҳар томонлама  ривожлантириш  бўйича таклиф этилган  стратегияларга  баҳо берилади.

Ўйлайманки, Ўзбекистон фуқаролари ўз келажагини мустақил ҳал қилиб, бўлажак давлат раҳбари билан янги марралар сари дадил одимлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net