Халқаро медиа-холлда бўлиб ўтган сессияда сайловларда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

 

22.10.2021 12:43

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловини очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида ташкил қилинган Халқаро медиа-холлда бугун «Очиқлик ва ошкоралик – адолатли сайловларнинг муваффақиятли ва демократик ўтказилишининг калитидир» мавзусидаги мунозара сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сессияда модераторлик қилган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, Халқаро Пресс-клуб директори Шерзодхон Қудратхўжа, Марказий сайлов комисссияси аъзоси Гулноза ?смоилова ва бошқалар Президент сайловини очиқ ва ошкоралик руҳида ўтказишнинг аҳамияти, ана шу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида фикр юритди. 

Мулоқот давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда ОАВ фаолиятини эркинлаштириш, журналистлар ва блогерлар профессионал фаолиятни ҳуқуқий жиҳатадан ҳимоя қилиш, ОАВларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва уларни турли грантлар асосида қўллаб – қувватлаш борасида  салмоқли ишлар амалга оширилгани қайд этилди.

Айниқса, сўз эркинлигини таъминлаш борасида Янги Ўзбекистонда жуда дадил қадамлар қўйилаётгани таъкидланди.

Хусусан, Нодавлат телерадиоканаллар моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга 2 миллиард сўмдан зиёд техника олиб берилди. ЎзЭОАВМА аъзо телеканаллар ва ахборот сайтлари, блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард сўмликдан зиёд грантлар ажратилди. Жамиятда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни  ҳал қилишга  ёрдамлашиш мақсадида «Аёллар медиа-клуби» ташкил этилди. Ёш журналистларимиз малакасини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида шу йилнинг май ойида «Янги Ўзбекистон ёшлар нигоҳида» медиа-ҳафталиги ўтказилди. Унда иштирок этган 500 нафардан ортиқ йигит-қиз орасидан энг иқтидорлилари танлаб олиниб, маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари, ўқув машғулотларига жалб қилинди.

Ёш журналистларимиз учун олий ўқув юртлари қошида мультимедиа студиялари очилди. “Би-би-си”, “Си-Эн-Эн” “Евроньюс”, “Культура”, “Документалист” сингари йирик медиа ташкилотлар билан ҳамкорликда Янги Ўзбекистондаги ўзгаришларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсадида яна ўнлаб лойиҳалар давом этмоқда.

Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари ҳақида халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятини мунтазам равишда, тезкор ва холисона хабардор қилиб бориш мақсадида  «Халқаро Медиа-хол» ташкил этилди.

Медиа-холлда маҳаллий  ва халқаро оммавий  ахборот воситалари  учун турли брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш, сиёсий партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш, интервьюлар олиш, турли кўрсатувлар, медиамаҳсулотлар суратга олиш учун  барча шароитлар яратилган.

14 октябрь куни иш бошлаган ушбу медиа-холлда олтмишдан ортиқ  турли тадбирлар, учрашувлар, брифинглар, танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.  Ҳозирга қадар Медиа-ҳоллда ЎзЭОАВМА, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ёшлар ?ттифоқи билан ҳамкорликда 40 га яқин сессиялар ўтказилди.

Жумладан, 18 октябрдан 22 октябрга қадар Медиа-ҳолда мамлакатимиздаги бешта сиёсий партия вакиллари иштирокида сайловолди ташвиқоти натижаларига бағишлаган брифинглар ўтказилди.

Бундан ташқари, ҳар куни мунтазам равишда турли мамлакатлар ва ҳалқарот ташкилотлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Медиа-холл фаолияти давомида халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнлари ҳақидаги фикрларини ўрганиш ва таҳлил қилишга  алоҳида эътибор қаратилади.

Айниқса,  медиа-ҳоллда  ёшларнинг сайлов тўғрисидаги билим ва кўникмаларини бойитишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ёшлар ташкилотлари 30 дан зиёд турли мавзулардаги тадбирлар ўтказилди

Медиа-холл фаолиятида маданий тадбирлар, турли кўргазмалар, фильмлар тақдимоти, концерт дастурларига ҳам алоҳида ўрин берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net