Халқаро кузатувчи: Президент сайлови мамлакат тарихидаги энг муҳим босқичлардан бири бўлиб, кейинги давр учун ривожланиш векторини белги

 

22.10.2021 12:51

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган  халқаро кузатувчилар  «Дунё» АА мухбирига берган интервьюларида сайловга кўрилган  тайёргарлик ишлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Геннадий Бессонов, Tрансевроосиё юк ташувлари бўйича халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаш бош котиби:

- Ўзбекистон Президенти сайловида биринчи марта қатнашаяпман. Ўзбекистон менинг ҳам Ватаним. Мен шу заминда туғилганман ва улғайганман. Қирқ йилдан бери Россияда яшаяпман.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифномасини бажонудил қабул қилдим. Чунки Президент сайлови мамлакат тарихидаги энг муҳим босқичлардан бири бўлиб, кейинги давр учун ривожланиш векторини белгилаб беради, деб ҳисоблайман.

Кузатувчи сифатида, биринчи навбатда, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқи қандай таъминланаётгани, сайлов комиссиялари нақадар очиқлиги, сайловчиларга ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун яратилган имкониятларга эътибор қаратаяпман.

Айтишим мумкинки, Президент сайловига юқори даражада тайёргарлик кўрилган. Сайловчиларнинг мамлакат раҳбарлиги учун курашаётган номзодлар билан очиқ мулоқоти, турли долзарб масалаларнинг очиқ-ойдин муҳокамаси ташкил этилган. Менинг дастлабки таассуротларимча, сайловчилар учун барча шароит ва имкониятлар тақдим этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net