Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида сайлов участкаси ташкил этилди

 

12.10.2021 13:59

ОЛМА-ОТА, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси ҳузурида 21-сайлов участкаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу сайлов участкасида консуллик округи ҳудудида вақтинча ёки доимий яшовчи ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, давлатимиз раҳбарлиги учун курашаётган номзодлардан бирига овоз бериши мумкин бўлади.

Консулхона маълумотига кўра, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятларида, шунингдек, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида яшовчи сайловчиларнинг рўйхатлари консуллик рўйхати ва ватандошларнинг аризалари асосида тузилди.

Муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ҳам ишлаб чиқилди ва Қозоғистон томони билан  келишилди.

Сайловлар 24 октябрь, якшанба куни соат 08:00 дан 20:00 гача Олма-ота шаҳри, Ал-Фаробий мавзеси, Жаракова кўчаси, 360-уй манзилида жойлашган Бош консулхона биносида ўтказилади.

Бош консулхона консуллик округи ҳудудида вақтинча ёки доимий яшовчи ватандошларни сайловда фаол иштирок этишга ва шу орқали ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширишга чақиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net