Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайловида Шавкат Мирзиёев ишончли ғалабага эришди – Ҳиндистон матбуоти

 

27.10.2021 17:57

ДЕҲЛ?, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистон матбуоти 24 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайлови натижаларига бағишланган мақолаларни чоп этишда давом этмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

?слоҳотчи Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонди” сарлавҳаси остида “International Affairs Review” онлайн-нашрида эълон қилинган материалда Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотига таяниб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод этиб кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,1 фоиз овозини тўплаб, ишончли ғалаба қозонгани таъкидланган.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова 6,6 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллагани, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров 5,5 фоиз, Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломурадов – 4,1 фоиз ва “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов 3,4 фоиз сайловчилар овозини тўплашга муваффақ бўлгани маълум қилинган.

Ҳинд нашри МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг “Бешта сиёсий партия ва уларнинг номзодлари ўртасида реал рақобат муҳитида ўтган Президент сайлови Ўзбекистонда эркинлик ва демократия амалда мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин намойишидир!”, деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net