Ўзбекистонда ШҲТнинг Президент сайлови бўйича миссияси ўз фаолиятини бошлади

 

18.10.2021 11:23

ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. 16 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилар миссиясининг биринчи гуруҳи 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови бўйича миссиясини  бошлади,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Миссияга ШҲТ Бош котибининг ўринбосари Ерик Ашимов раҳбарлик қилмоқда.

Миссия таркибида 26 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтди. Улар орасида ШҲТга аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи ва сайлов органлари юқори мартабали вакиллари, дипломатлар, шунингдек, ШҲТ котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ?жроия қўмитаси  мутасаддилари бор.

Миссия вакиллари Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида сайлов жараёнини кузатади. Президент сайлови ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиш учун миссиянинг Пекиндаги аъзолари сайлов куни Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида бўлиб, сайловни бевосита кузатади.

Сайлов жараёнида миссия аъзолари сайлов участкаларининг тайёргарлик ҳолатини ўрганади, овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатади, шунингдек, сайловчилар, номзодларнинг ишончли вакиллари ва бошқа кузатувчилар билан мулоқотда бўлади.

Кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини 2006 йил 15 майдаги ШҲТнинг Президент ва/ёки парламент сайловлари ҳамда референдумлардаги кузатувчилар миссияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net