Ўзбекистон Президентлигига номзодлар бугун Тошкент шаҳрида ва Сирдарё вилоятида учрашувлар ўтказади

 

19.10.2021 11:28

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

18 октябрь куни Экологик партиядан давлат раҳбарлигига номзод Нарзулло Обломуродов Сирдарё вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 19 октябрь куни Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова,    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ва «Миллий тикланиш» демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Алишер Қодиров  Тошкент шаҳрида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net