Ўзбекистон Президентининг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги иштироки Жанубий Корея матбуоти нигоҳида

 

16.10.2021 11:16

СЕУЛ, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореядаги нуфузли нашрлардан бири - «The Korea Post» журналида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 октябрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари саммитидаги иштироки ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, ушбу тадбир Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олганидан буён ушбу интеграциявий бирлашманинг Ўзбекистон раҳбари иштирокида ўтган учинчи саммити бўлди.

«Шавкат Мирзиёев нутқида Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий ҳамкорлари – ЕО?? мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди», - дея қайд этади  нашр.

Мақолада савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим экани алоҳида қайд этилгани, Ўзбекистон етакчиси ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма “йўл харита”сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурганига эътибор қаратилган.

«Ўзбекистон етакчиси сўзининг якунида саммит якунлари ЕО?? мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яқин шерикликни илгари суришга хизмат қилишига ишонч билдирди», - деб ёзади «The Korea Post».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net