Ўзбекистон Президенти сайловининг юқори даражаси Озарбайжон оммавий ахборот воситалари томонидан эътироф этилмоқда

 

02.11.2021 12:21

БОКУ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг етакчи электрон порталларидан бири - «Yeni AzerBAYCAN»да «Ассалому алайкум, Тошкент!» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистонга Президент сайловини ёритиш учун келган журналист Назира Нуруллаева қаламига мансуб мақолада муаллиф сайлов жараёнининг юқори савияда ташкил этилгани ва ўзбек халқи ҳақидаги илиқ таассуротларини муштарийлар билан бўлишган.

Унинг таъкидлашича, “Йўл чарчоғи бизни кутиб олаётганларнинг юзларидаги самимий табассум ва чиройли гуллар фонида ёйилиб кетди”.

“Шарқона латофат, совуқ об-ҳавога қарамай, Шарқнинг самимий ва илиқ нафаси ҳамма жойда сезилиб турди”, - деб ёзади журналист.

Сайлов жараёни ҳақида тўхталар экан, муаллиф овоз беришга келган сайловчиларнинг фаоллиги уларнинг мазкур тарихий жараёнда иштирок этишга иштиёқи жуда баланд эканидан гувоҳлик бериб турарди, деб қайд этган. “Сайлов участкаларида бўлганимизда овоз бериш учун ёш болалари билан келган оилалар, ёшу қарининг кўтаринки кайфиятини ҳис қилдик. Улар ўз овозлари Ўзбекистон келажи учун қанчалик муҳимлигини англаган ҳолда сайловда иштирок этди», - деб  ёзади «Yeni AzerBAYCAN».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net