Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ Парламент ассамблеяси кузатувчилари миссияси ўз фаолиятини бошлади

 

22.10.2021 18:56

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча ЕХҲТ Парламент ассамблеяси кузатувчилари миссияси 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча Марказий сайлов комисияси раиси Зайниддин Низамходжаев ЕХҲТ қисқа муддатли кузатувчиларнинг махсус координатори Рейнхолд Лопатка ва ЕХҲТ делегацияси раҳбари Даниелла де Риддерни қабул қилди. 

Зайниддин Низамходжаев мулоқот чоғида меҳмонларни Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Қайд этилганидек, сайлов жараёнининг барча босқичларида амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида маълумот бериб бориш учун МСК матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолият олиб бормоқда. Ушбу мақсадга аккредитациядан ўтган жами 1 минг 672 нафар  оммавий ахборот воситалари вакили ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Асосий вазифа Ўзбекистон Президенти сайлови умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга мувофиқ ўтказилишини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадни амалга оширишда халқаро кузатувчиларнинг сайловларда иштироки муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг турли институтларига сайловларни кузатиш учун таклифномалар юборилди. Аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчилар сони 969 тани ташкил этади. Булардан 629 та халқаро ташкилотлардан, 340 таси хорижий давлатлардан.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ЕХҲТ ПА делегацияси таркибига Франция, Чехия, Греция, Германия, Буюк Британия, ?талия, Франция, Нидерландия, Эстония, Латвия ва бошқа 25 давлат парламентларининг 120 га яқин вакили киритилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net