Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш якунланди

 

24.10.2021 17:05

ТОШКEНТ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш якунланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Участка сайлов комиссиялари овозларни ҳисоблашга киришди.

Бироқ вақтдаги тафовут сабабли мамлакатимизнинг хориждаги, хусусан, Россиянинг Европа қисми, Европа давлатлари ва АҚШдаги дипломатия миссиялари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ва, умуман, Ўзбекистон келажаги учун ривожланиш векторини белгилаб берадиган муҳим танлов амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий сайловда сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net