Ўзбекистон Президенти сайлови: сайлов ҳуқуқлари кафолатларининг мустаҳкамланиши, МСК очиқлиги, янги форматлар ва рақамли технологиялар

 

09.10.2021 13:46

ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови бўйича 15 сентябрдан 5 октябргача бўлган оралиқ ҳисоботини тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳисоботда мамлакатимиз сайлов қонунчилиги ва сайлов амалиётининг такомиллашгани, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни алоҳида қайд этилган. Миссия фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамланишини муҳим ютуқ деб баҳолади. Сайлов комиссияларининг қароридан норози бўлган фуқаролар бевосита судга мурожаат қилиши мумкин. ?лгари фуқаролар, шунингдек, юқори сайлов комиссияларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу низоларни кўриб чиқиш жараёнини кечиктирган. Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига олдиндан консуллик рўйхатидан ўтмасдан овоз беришга рухсат берилди, мобиль овоз бериш имкониятлари яратилди.

Тўсқинликсиз сайловолди ташвиқотини ўтказиш кафорлатларининг кучайтирилгани қайд этилди. Масалан, илгари сиёсий партиялар электорат иштирокида оммавий тадбирлар ўтказишни маҳаллий ҳокимият органлари билан 30 кун олдин келишиб олишлари керак бўлган бўлса, энди бундай тадбирларни ўтказишдан камида 3 кун олдин давлат тузилмаларига хабар беришлари кифоя. Бундан ташқари, сайловолди ташвиқоти пайтида давлат ходимларининг ҳар қандай сиёсий партия ёки номзод фойдасига ёки унга қарши ўз лавозимидан фойдаланишига нисбатан тақиқ жорий этилди. Бу билан сайловлар жараёнида маъмурий ресурслардан фойдаланиш ҳолатларининг олди олинади.

МСКнинг ОАВ ва жамоатчилик учун очиқлиги қайд этилди. Тайёргарлик жараёни ва кампанияни ўтказиш, сайловчиларни хабардор қилиш билан боғлиқ барча жараёнлар қонунчиликда ўнатилган муддатда амалга оширилди. МСКнинг йиғилишлари онлайн-режимда бериб борилмоыда, унинг қарорлари матбуотда чоп этилмоқда.

Хусусан, 23 июлдан бошлаб Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матубот маркази очилди. МСК Матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида журналистлар ва кенг жамотчиликни президент сайловлари билан боғлиқ масалалар ҳақида тезкор хабардор қилиш мақсадида матуботанжуманлари, брифинглар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади. Шунингдек, матбуот маркази Президент сайлови билан боғлиқ барча маълумотларни МСК нинг “Saylov 2021” веб-портали ва бошқа ахборот манбаларига жойлаштиради. 

ЕХҲТ Д??ҲБ Миссияси аҳоли орасида ахборот беришнинг турли форматлари ва усуллари, жумладан ижтимоий тармоқларда видеороликлар ва график материаллардан фойдаланган ҳолда, кенг тушунтириш ишларининг олиб борилишини маъқуллаган. МСК томонидан барча сайлов комиссияларининг геолакацион маълумотларини ўз ичига олган интерфаол мобиль илованинг ишлаб чиқилгани, сайлов коммиссиялари аъзоларининг каскад ўқитилиши ва сайлов куни COVID-19 олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар алоҳида қайд этилди.

ЕХҲТ ҳужжатида давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги бошқа қатор ижобий ўзгаришлар ҳам санаб ўтилади.

Хусусан, фуқароларнинг мамлакат ичида ва ҳорижда эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларининг кенгайтирилиши, жумладан, пойтахтда прописка талабининг, чет элга чиқиш учун рухсатнома стикерларини олишнинг бекор қилиниши ҳақида маълумот берилади.

2019 йилда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имконтиятлар кафолатлари” тўғрисидаги Қонун сайлов комиссияларини тузишда имкониятлар тенглигини кафолатлайди. Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, 140 мингга яқин участка сайлов комиссияси аъзоларининг 33 фоизи аёллардир. 2021 йилда кучга кирадиган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун  алоҳида эҳтиёжли шахсларнинг мамлакат сиёсий ҳаётида камситилмайдиган иштирокини кафолатлайди. Фақат округ сайлов комиссиялари таркибида имконияти чекланган аъзолар сони беш фоизгача ошди. Сўнгги йилларда медиа маконнинг яхшиланиши, жумладан ахборот олиш имконияти, айрим ижтимоий ва сиёсий масалаларни танқидий ёритишда имкониятларнинг кенгайиши, хусусий ОАВ сонининг кўпайиши мамнуният билан қабул қилинди.

ЕХҲТ Д??ҲБ Миссиясининг ҳисоботида сайлов қонунчилиги ва сайлов амалиётини такомиллаштиришга доир қатор тавсиялар ҳам берилади.

Масалан, туҳмат қилганлик, фуқароларнинг қадр-қимматини камситганлик, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жазонинг бекор қилиниши.  Шунингдек, мажлислар эркинлигини тартибга солувчи аниқ бир қонуннинг йўқлиги, ноқонуний йиғилишлар ўтказиш, рўйхатдан ўтмаган бирлашмалар фаолиятини ташкил этганлик учун жиноий ва маъмурий жазонинг мавжудлиги алоҳида қайд этилади. ОАВ учун ҳуқуқий чекловлар сақланиб қолган. Масалан, блогерлар ва веб-саҳифалар эгаларининг фойдаланувчилар билдирган фикрлар учун жавобгар ҳисобланиши хабар қилинади.

Бундан ташқари, миссия оғир жиноят содир этганлик учун жазони ўтаётган маҳбуслар, жумладан, ақлий-психологик ногиронлиги сабабли суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари чекланганини билдирди. Мустақил номзодларнинг президентлик сайланиш учун ўз номзодини қўйиш ҳуқуқининг йўқлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, МСК таклифига биноан ЕХҲТ Д??ҲБ миссияси президент сайловларини кузатиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибти. ?рландиялик дипломат Оуэн Мерфи бошчилигидаги 11 кишидан иборат асосий миссия 14 сентябрдан бошлаб Тошкентда жойлашган ва 24 сентябрдан бошлаб 28 узоқ муддатли кузатувчилар бутун мамлакат бўйлаб жойлашган. Миссия аъзолари ЕХҲТга аъзо 26 давлатдан жалб қилинган. ЕХҲТга аъзо давлатлардан қўшимча 250 та қисқа муддатли кузатувчилар овоз бериш, овозларни санаш жараёнини кузатиш учун келиши кутилмоқда.

Бўлажак сайловларда ЕХҲТ Парламент ассамблеяси, МДҲ, ШҲТ, ?слом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар ва ҳорижий давлатлардан кузатувчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net