Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастури

 

08.10.2021 10:13

тисодиётни изчил ривожлантириш –

халқ фаровонлигини таъминлаш омили

 

Ўзбекистонимиз иқтисодиётини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш Cайловолди дастуримдаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Маълумки, кейинги беш йилликдаги ўзгариш ва янгиликлар, ўттиз беш миллиондан зиёд аҳолининг фаровон яшаши йўлида олиб борилган тизимли ислоҳотлар Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёдаги ўрни ва роли қай даражада муҳим эканини кўрсатиб қўйди.

Ўзбекистоннинг энг нуфузли минбарлардан туриб эътироф этилган ғоя ва ташаббуслари эса мамлакатимизнинг кейинги йилларда янгиланган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий сиёсатини ҳам намоён этди, дейиш мумкин. Айни пайтда эса иқтисодиётимиздаги ўзгаришларни янги босқичга олиб чиқиш талаб этилади, албатта.

Айрим тоифадаги тадбиркорлар фаолиятининг таҳлили солиқ амнистияси ва капитал амнистиясини эълон қилиш лозимлигини кўрсатяпти. Бу бир пайтлар билиб-билмай солиқ қонунчилигини бузган ва шу кунгача ҳам ушбу масалада муаммоси бўлган тадбиркор юртдошларимизнинг янгитдан иш бошлашига имкон беради, деб ҳисоблайман.

Айни пайтда орамизда китоб ҳам товар, унга ҳам барча товарлар ва хизматлар қатори ҚҚС қўлланилиши ва иқтисодиётимизга фойда келтириши керак, дегувчилар ҳам йўқ эмас экан. Лекин шуни унутмаслигимиз зарурки, китобнинг бошқа ҳар қандай товардан ижтимоий аҳамияти юқори. Жамиятни тарбияли, маънавиятли, зиёли, иқтисодиётни эса кучли қиладиган ҳам айнан билимдир.

Маълумки, мамлакатимизда биринчи марта камбағал қатлам мавжуд экани, минг-минглаб ватандошларимиз хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётгани тан олиниб, уларнинг ҳақҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қаерда бўлса ҳам Ўзбекистон ўз фуқароларини муҳофаза этиши шартлиги қатъий сиёсатга айланди. Бу, шубҳасиз, кейинги йиллардаги энг муҳим натижалардан биридир.

Сайловолди дастуримда ҳам ушбу масалалар бўйича алоҳида йўналишлар белгиланган.

Албатта, миллий иқтисодиёт ривожида ўрта қатлам, дея айтилаётган маҳаллий тадбиркорлар, хусусий бизнеснинг роли беқиёс. Биз ана шу қатлам учун кенг имкониятлар яратилиши, уларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатларини таъминлаб берувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланиши тарафдоримиз.

Тадбиркорлар ҳақида гап кетганда, айни пайтда улар томонидан жами ишловчи аҳолининг 75 фоизи қамраб олингани, пандемияга қарамасдан, тадбиркорлик тузилмалари учун яратиб берилган шароитлар сабаб ялпи ички маҳсулотда хусусий секторнинг улуши муттасил ошиб бораётгани қувонарли, албатта.

Шуни эътиборга олиб, энг аввало, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин камайтириш ва 5 йиллик давлат инновацион дастурини қабул қилиш таклифини илгари суряпман. Бунда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини хусусийлаштириш, бу соҳада хусусий тадбиркорларга устуворлик бериш лозим.

Айни пайтда Ўзбекистонда тараққиётга эришиш учун билим олиш, изланиш, айниқса, ёш авлод вакилларининг ўз устида тинимсиз ишлаши кераклиги бежиз қайта-қайта таъкидланаётгани йўқ. Чунки глобаллашиб бораётган дунёда энг катта хавф, биринчи навбатда, иқтисодиётда ўзини кўрсатяпти. Камбағалликка қарши курашда ҳам айнан билимли бўлишимиз ёзилмаган қоида саналади. Шундай экан, асосий эътибор шу соҳага қаратилиши керак.

Аммо шунга қарамай, айрим тоифадаги тадбиркорлар фаолиятининг таҳлили солиқ амнистияси ва капитал амнистиясини эълон қилиш лозимлигини кўрсатяпти. Бу бир пайтлар билиб-билмай солиқ қонунчилигини бузган ва шу кунгача ҳам ушбу масалада муаммоси бўлган тадбиркор юртдошларимизнинг янгитдан иш бошлашига имкон беради, деб ҳисоблайман.

Капитал амнистияси эса дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган миллатдошларимизнинг мамлакатга очиқ-ошкора сармоя киритишига йўл очади, деб ўйлайман.

Маълумки, партиямизнинг 2020- 2024 йилларга мўлжалланган Cайловолди дастурида барча турдаги оммавий ахборот воситалари, айниқса, босма нашрларнинг эркин, соғлом рақобат муҳитида самарали фаолият юритиши учун давлат томонидан ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди. Шунинг учун ҳам биз Ўзбекистон Республикасида китоб маҳсулотларига жорий этилган қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) мутахассислар, соҳа вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилиб, хориж тажрибаларини ўрганган ҳолда энг маъқул йўлни танлаш таклифини илгари суряпмиз.

Сир эмаски, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган иккита муҳим ҳужжат китобхонлар ва ноширлик билан шуғулланувчи юртдошларимизни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиш ҳамда “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарор ушбу соҳада ҳам туб ислоҳотларни бошлаб берди.

Таъкидлаш лозим, ушбу қарорлардан сўнг соҳага, энг муҳими, китобга муносабат ўзгарди. Айниқса, бешта муҳим ташаббус доирасида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналишида салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан:

— мактаб ўқувчилари ва ёш оилаларни қамраб олган анъанавий “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” республика танловлари йўлга қўйилди;

— 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ҳар йили “Tashkent Book Fest” халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказила бошланди;

— маҳаллий бюджетнинг 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағи ҳисобига 1 миллион нусхадан иборат китоб маҳсулотлари мактаб кутубхоналари ва бошқа идоравий кутубхоналарга етказиб берилди;

— 2017 йилгача ўқув адабиётларидан ташқари китоб маҳсулотларининг улуши 25 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 40 - 45 фоизгача етди.

Бугунги статистика нашриётлар сони 200 дан ошганини кўрсатмоқда. Давлат улуши 47 та нашриётга тегишли, холос. 2016 йилга нисбатан бу йилда хусусий нашриётлар сони 288 фоизга ўсган (беш йилда ҳар йили ўртача 55 фоиздан).

Ҳозир жами нашриёт-матбаа корхоналарининг китоб маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш қуввати 273,6 миллион нусхага етган. Маҳсулотлар орасида қаттиқ муқовали китоблар 30,1 миллионни (ёки 11 фоиз) ташкил этади.

Кузатувлардан шу нарса маълумки, соҳада қоғоз ва матбаа хомашёлари баҳосининг ошиб бориши, шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан китоб маҳсулотларига ҚҚС жорий этилиши бугун айрим матбаа корхоналари фаолиятида ечимини кутаётган масалаларни ҳам қўймоқда. Ушбу солиқ турининг юки китоб савдо ҳажмининг сусайишига ҳам сабаб бўляпти.

Афсуски, айни пайтда орамизда китоб ҳам товар, унга ҳам барча товарлар ва хизматлар қатори ҚҚС қўлланилиши ва иқтисодиётимизга фойда келтириши керак, дегувчилар ҳам йўқ эмас экан. Лекин шуни унутмаслигимиз зарурки, китобнинг бошқа ҳар қандай товардан ижтимоий аҳамияти юқори. Жамиятни тарбияли, маънавиятли, зиёли, иқтисодиётни эса кучли қиладиган ҳам айнан билимдир.

Халқаро Нашриётлар уюшмаси (The International Publishers Association) ҳамда Европа Нашриётлар Федерацияси (Federation of European Publishers) томонидан 79 давлатда китобларга ҚҚС жорий этиш масаласи ўрганилганда, 31 давлатда ҚҚС умуман қўлланилмаслиги ва яна 30 дан ортиқ давлатда китоблар учун махсус жорий этилган ҚҚС ставкаси амалдаги ставкалардан кам экани, 17 давлатда эса китоблар учун ҚҚС ставкаси амалдаги ставкалар билан бир хиллиги маълум бўлди.

Шуни қайд этиш жоизки, сўров ўтказилган 79 давлатда китоблар учун жорий этилган ўртача ҚҚС 5,75 фоизни, электрон китоблар учун 12,25 фоизни ташкил этар экан. Бутун дунёда рақамли иқтисодиёт оммалашаётган бир пайтда кўплаб давлатларда электрон китоблар учун жорий этилган юқори ҚҚС фоизлари қайта кўриб чиқилаётгани бежиз эмас.

Эътибор беринг: Буюк Британияда ҚҚС 1973 йилдан жорий этилган бўлса-да, шу давр мобайнида китоблар ушбу солиқ турига умуман тортилмаган. Жанубий Корея, Ҳиндистон, Норвегия, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа давлатларнинг бугунги иқтисодий муваффақиятларида, илм-фаннинг равнақ топишида ҳам айнан китоб савдосининг давлат томонидан рағбатлантирилиши муҳим ўрин эгаллаган, десак хато бўлмайди.

Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, китоб одамнинг бирламчи ёки кундалик эҳтиёжлари қаторига кирмайди. Қолаверса, китобнинг асосий истеъмолчилари — ўқувчилар, талаба, нафақахўрлар. Шу маънода, бугун маънавий-маърифий пойдеворларимизни мустаҳкамлашимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Шиддат билан инсоннинг моҳиятига, қадрига таъсир қилаётган маданий силжишлар, инқирозлар фарзандларимизга ҳам таъсир этмаслиги учун китобхонликни, мутолаани кенг тарғиб қилиш орқали тарбия ва таълимга янада кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим. Ёшларимизнинг нафақат иқтисодий фаровон, балки маънавий баркамол бўлишини зиммамизга ола билишимиз керак. Бутун бор диққат, эътиборимиз ҳам шунга қаратилиши зарур.

Алишер ҚОД?РОВ, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net